«Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркаси ташкил этилади

«Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркаси ташкил этилади

pykervroanglvkeryukoevek.jpg

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди.

«Олтин давр» халқаро мусиқа ярмаркаси 2021 йилдан бошлаб мамлакатда ўтказиб келинаётган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали, Халқаро мақом санъати анжумани, Халқаро бахшичилик санъати фестивали ҳамда келгусида ташкил этиладиган бошқа мусиқа анжуманлари ва фестиваллари доирасида ўтказилади.

Халқаро мусиқа ярмаркасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди. Унда таъкидланишича, ярмарка Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва соҳа бўйича халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзбек миллий мусиқа санъатининг ноёб дурдоналарини дунё миқёсида янада кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилади.