Нидерландияда учар автомобиль пайдо бўлди

Нидерландияда учар автомобиль пайдо бўлди

 dtyjdytjdrtgsersefawedawfsergserhshr.jpg

Нидерландияда PAL-V Liberty деб номланган учар автомобиль умумий фойдаланишдаги йўлларда ҳаракатланиш учун мамлакат транспорт бошқармасининг рухсатномасини олди. Бу ҳақда PAL-V компанияси хабар берди.

PAL-V Liberty гирокоптер – винт қанотли учиш аппарати бўлиб, уни самолёт билан вертолёт ўртасидаги уча оладиган аппарат дейиш мумкин. Гтрокоптердан автомобиль сифатида фойдаланиш мумкин. Унинг нархи 500 минг еврога тенг.

Автомобилнинг ҳаводаги ва ердаги максимал тезлиги соатига 180 километрни ташкил этади. Автомобилдан гирокоптерга айланиш учун унга беш-ўн дақиқа керак бўлади. PAL-V Liberty бензинда ҳаракатланади. У 400-500 км масофага учиши ва ҳавода 4,3 соат туриши мумкин