Наманган вилояти имом-хатиблари зиёрати

Наманган вилояти имом-хатиблари зиёрати

sdydyjdyjklhiolfujkdherzsgaser.jpg

Имом-хатибларни юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратувчилик ва бунёдкорлик ишларидан яқиндан хабардор этиш мақсадида ташкил этилаётган танишув дарслари, ўқув-семинарлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил қилинган навбатдаги маърифий тадбирда Наманган вилояти имом-хатиблари иштирок этди.

Диний соҳа ходимлари дастлаб, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, ул Зот ҳаққига Қуръон тиловот қилинди.

Шундан сўнг, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар. Меҳмонларга ушбу илм масканининг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Музей фондидан ўрин олган турли экспонатлар, деворий суратлар ва китоблар, шунингдек, янги нашр этилган китоб ва рисолалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

fyukfukdhzsgsgrdtjhjsksyrt.jpg

Семинар давомида эса, илмий ходимлар томонидан Абу Мансур Мотуридий илмий мероси ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, мовароуннаҳрлик алломаларнинг калом илми ривожига қўшган ҳиссаси, Имом Бухорийнинг ҳадис илмида тутган ўрни ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти мавзуларида маърузалар қилинди.

Тадбир доирасида меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази томонидан ҳадя этилган хаттотлик намуналарини томоша қилишди.

Имом-хатиблар шунингдек, Ҳадис илми мактабида ҳам бўлиб, бу ерда талаба ёшлар учун яратилган шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Матбуот хизмати