Миннатдорлик мактуби

Миннатдорлик мактуби

 

 

 yrynongolkor.jpg

 

         2023 йил 25-26 ноябрь кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтган нуфузли тадбирлар ҳамда халқаро анжуманларда иштирок этган муфтийлар ва уламолар номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназарга миннатдорлик мактублари келмоқда.

         Ана шундай мактублардан бири Қозоғистондаги “Нур-муборак” Миср Ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаххат ал-Жиндийдан келган. Унда шундай дейилади:

         – Мен Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган нуфузли халқаро конференцияда иштирок этиб, сизлар ва дунёнинг етакчи олимлари билан кўришиб жуда хурсанд бўлдим. Шунга амин бўлдимки, анжуман ва унинг шўъбалари жуда юксак савияда, юқори илмий муҳитда ташкил этилган.

         Мазкур конференция Ўзбекистоннинг Ислом илмлари ривожида етакчи ўринларни эгаллаши, Ислом олами давлатлари билан ҳамкорликка интилишлари, Исломий билимларни бойитишга ҳаракат қилаётганига ёрқин далил бўлди.