МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК ВА АНЪАНАЛАРГА СОДИҚЛИК

МИЛЛИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК ВА АНЪАНАЛАРГА СОДИКЛИК

 

Сўнги йилларда юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари кўзни қувнатади. Айниқса мамлакатимиз Президентининг 2017-йил 15-июндаги “Ислом маданияти маркази” қурилиши тўғрисидаги ташаббуси, кейинроқ “Ислом цивилизацияси маркази”га айлантирилган ушбу замонавий илмий-маърифий ҳамда соф Ислом динининг ривожланиш бочқичларини ўзида акс эттирувчи  комплекс қурилиши нафақат юртимиз, балки бутун Осиё давлатлари учун ҳам катта тарихий ходиса ҳисобланади.

Хусусан, Ислом цивилизацияси маркази қурилишига бир қатор яқин шарқ мамлакатлари, жумладан чет эллик мутахассислар ҳам ўз ҳиссаларини қўшиш истагини билдиришгани бунга яққол мисол бўла олади.

Ҳозирда Марказ қурилиши бутун дунё ва ислом мамлакатлари эътибор марказида десак муболаға бўлмайди. Шу туфайли ҳам ушбу Марказ биносининг қурилишига давлатимиз томонидан жуда катта аҳамият берилиб, бинонин ташқи ва ички интерьери, парталларини пардозлаш ишларига Ўзбекистоннинг энг машҳур ва маҳоратли уста-наққошларидан тортиб, то замонавий устачилик ва керамика, шишасозлик мактабларининг моҳир усталари жалб этилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 475-ф сонли фармойишининг 3-бандида кўрсатиб ўтилган “Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази” қурилишида бинонинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича таклиф этилган уста-ҳунармандлар ўзларининг бор билим-у салоҳиятлари, малакаларини ишга солиб танловда фаол иштирок этмоқдалар.

Куни-кеча Ислом цивилизацияси маркази биносининг қурилиш штабида ташкил этилган йиғилишдан кўзланган асосий мақсад – уста-хунармандлар томонидан бажарилган эскиз-лойихаларининг тақдимоти ва муҳокамасига қаратилди. Мажлисда Тошкент шахар хокимияти, ягона буюртмачи хизмати вакили Ш.Касимов, Алоҳида муҳим маданий, ижтимоий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни куриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш Дирекция раҳбарияти ҳамда техник кузатув ва бажарилган ишларни қабул қилиш ходимлари, жумладан мазкур Дирекция вакили Турсунали Кузиев ва мажмуа қурилишига масъул бўлган 10 дан ортиқ мутассадилар, халқ усталари ва ҳунармандлар иштирок этишди. Йиғилиш давомида тақдим этилган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Бу фақатгина оддий йиғилиш эмас, балки ҳақиқий маҳорат мактаби бўлди, десак муболаға бўлмайди. Йиғилишда 20дан зиёд уста-наққошлар, керемика мутахассисларининг мажмуа ташқи ва ички безаклари дизайнига мос келадиган, миллий ва замонавий услубда ишланган эскиз-лойиҳалари, нақшлар чизмалари ва арк ҳамда порталларга мос тушадиган ишланмалар кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, шу кунгача мазкур бино қурилишида, аниқроғи Марказ биносининг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича таклиф этилган 100дан зиёд уста ва наққошларнинг 110 дан ортиқ чизмалари кўриб чиқилди. Шундан келишилган ҳолда саралашда 50 таси биринчи даражали, 30-40 таси иккинчи ва қолганлари кейинги даражадаги нақшлар деб топилди.
Яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш лозим, ушбу ўтказилган танлов нафақат маҳаллий усталарнинг ўзини намойиш қилиш учун берилган имкон, балки юртимизда азал-азалдан элимиз орасида одат тусига кирган устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш учун қулай жараён ҳам ҳисобланади. Зеро, юртимизда қад ростлаётган “Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази” биноси қурилишидан кўзаланган олий мақсадлардан бири — бу замонавийлик ҳамда миллийлик руҳиятини ўзида акс эттирувчи ўзбек халқининг бой ва қадимий тарихидан “сўзловчи” ноёб нақш, ёғоч уймакорлиги, кандакорлик, кулолчилик ва бошқа халқ амалий санъати дурдоналарини келажак авлодга еткказишдан иборат.

Йиғилиш давомида иштирок этган ёш усталарга тажрибали ва маҳоратли устозлар, соҳанинг етук мутахассислари ва олимлар томонидан фойдали маслаҳатлар берилиб, улар тақдим этган лойиҳа-чизмаларнинг хато-камчиликлари юзасидан алоҳида йўл-йўриқлар кўрсатилиб, тавсиялар берилди.

Тадбир давомида сўз олганлар томонидан, Ислом цивилизацияси маркази биноси қурилишида миллий уста ва ҳунармандларнинг зиммасига юклатилган бу каби катта маъсулият ва ишончни оқлаш шараф эканлиги ва улар бу вазифага янада куч-ғайрат билан ёндошишлари кераклиги алоҳида таъкидаланди.

 

 

Дирекция Матбуот хизмати

 566a5310novyj-razmer.jpg

566a5327novyj-razmer.jpg

566a5328novyj-razmer.jpg

566a5343novyj-razmer.jpg