Маданий мерос соҳасида халқаро ҳамкорлик

Маданий мерос соҳасида халқаро ҳамкорлик

sdthsdthserghsergshersergaefww.jpg

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари–Маданий мерос департаменти бошлиғи К.Оқилова ҳамда Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найирободий, Теҳрон университети ва Ўзбекистон Республикаси маданий мерос департаменти мутахассислари ўртасида видеоконференция тарзида учрашув ўтказилди.

 

Онлайн мулоқотда 2021 йилда Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш учун Эрон усталарини жалб этиш, Эроннинг реставрация ва регенерация йўналишлари бўйича тажриба алмашиш муҳокама этилди. Шу билан бирга, Эроннинг Теҳрон университетига маданий мерос бўйича мутахассисларни юбориш, Англашув меморандумини имзолаш, икки давлат маданий меросини асраб-авайлаш борасида Қўшма фонд ташкил этиш каби масалалар юзасидан амалий режаларга эътибор қаратилди.

 

Хусусан, Теҳрон университети профессорлари Эронда кўплаб Темурийлар даврига оид маданий мерос объектлари мавжудлиги, шунингдек, реконструкция бўйича устоз-шогирд анъаналари кенг жорий қилинганлиги, тарихий орнаментларни реконструкция қилишда қадимий қурилиш предметларидан фойдаланиш усуллари билан ўртоқлашдилар. 

 

Учрашувда томонлар ўзаро кадрлар алмашиш, малака ошириш бўйича ҳам фикр алмашди.