Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги

Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги

srthsrehaegawegsrehsergwefw.jpg

Мамлакатимизда биринчи марта  нишонланган “Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан 22-28 март кунлари “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги” тадбирлари   бўлиб ўтмоқда.

 

Ушбу ҳафталик жамиятимизда маҳалла институтининг ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит баркарорлигини ва миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 11 мартдаги тегишли йиғилиш баёнига мувофиқ, ушбу ҳафталик доирасида белгиланган тадбирлар юртимиздаги мавжуд 9199 та, шу жумладан, чегарадош ва олис, бориш қийин булган ҳамда тоғли ҳудудлардаги маҳаллаларда юқори савияда ташкил этиш белгиланган.

 

Ҳафталик доирасида маданият, маънавият, адабиёт ва санъат намоёндалари, ёзувчи ва олимлар иштирокида маҳаллаларда маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Аҳоли, шу жумладан, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларни жалб этган ҳолда миллий ўйинлар, оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар, кўрик- танловлар, ҳайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.

 

Бу маърифий тадбирлар, шубҳасиз аҳоли орасида миллий урф-одат ва анъаналаримизни кенг тарғиб этиш, номоддий маданий меросимизни келажак авлодларга етказиш, ёшларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда жамоавийлик туйғусини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади