«Либосларда қадрият акси»
«Либосларда қадрият акси»
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси билан ҳамкорликда «Либосларда қадрият акси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди.
Халқимизда миллий анъана ва қадриятларга нисбатан ҳурмат туйғусини шакллантириш, асрий анъаналаримизнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш ғояси мақсадига йўналтирилган тадбирда либоснинг инсон саломатлигига таъсири, маънавий дунёқарашини шакллантиришдаги аҳамияти, қадриятлар, бағрикенглик, миллий анъаналарни эъзозлаш ғоялари турли шаклларда ва ижтимоий роликлар орқали тарғиб этилди.
«Осиё рамзи» Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси, шунингдек, машҳур, маҳоратли модельер-дизайнерлар « миллий либослар коллекцияси айнан, миллийлик билан уйғунлашган ҳолда тайёрланган либослар кўргазмаси намойиш қилинди.