Қўнғиротда “Термизийлар кутубхонаси”
Қўнғиротда “Термизийлар кутубхонаси”
Президентимиз илгари сурган беш ташаббус доирасида мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли бунёдкорлик ва маърифатпарварлик ишлари амалга оширилмоқда. Ташаббуснинг тўртинчи йўналиши – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат экани ҳам буни тасдиқлайди.
Бугунги кунда ушбу эзгу ташаббус самараси ҳаётимизда яққол намоён бўлмоқда. Юртимизда хайрли ишларга қўл юрилаётгани сабаб китобхонлар сони кўпайиб тобора ортиб бормоқда. Қўнғирот тумани Ёшлар марказида “Термизийлар кутубхонаси” очилгани хайрли ишларнинг натижасидир.
Кутубхонага Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан мингдан зиёд, сурхондарёлик тадбиркор Ислом Худойбердиев томонидан эса уч мингдан зиёд тарихий, сиёсий ва бадиий китоблар совға қилинди.
Олти мингдан ортиқ китоб фондига эга бўлган ушбу зиё масканининг фойдаланишга топширилиши туман аҳолиси, айниқса, ёшлар учун байрам туҳфаси бўлди.