“Қўқон” давлат-музей қўриқхонаси

“Қўқон” давлат-музей қўриқхонаси

ykervykeryryukpfucpuykpuyrp.jpg

Қўқон XVIII асрга келганда Фарғона водийсининг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказига айланди. Aйниқса XIX аср бошларида бу давлат Қўқон хонлиги деб эълон қилингач, унинг мавқейи янада ортиб кетди. Тез орада Марказий Осиёнинг катта қисмини эгаллаган Қўқон хонлиги қўшни давлатлар билан сиёсий-дипломатик алоқаларни кучайдирди.

 

Бу нарсаларнинг ҳаммасини “Қўқон давлат музей-қўриқхонаси”да кўриш мумкин. Қўқон давлат музей-қўриқхонасида Қўқон тарихи ва бугунидан ҳикоя қилувчи 40 мингдан ортиқ осори-атиқалар сақланади.

 

Музей собиқ Қўқон хони Худоёрхон ўрдасида ташкил этилган бўлиб, халқ орасида “Худоёрхон Ўрдаси” номи билан машҳур. Тарихий бино 1873 йили қуриб битказилган. Фарғона меъморчилик мактабининг ноёб намунаси ҳисобланган музейга бир йилда ўрта ҳисобда 300 минг томошабин ташриф буюради.

 

Шаҳардаги амалий санъат музейи эса Қўқон хони Умархон даврида қурилган Жоме масжиди биносида ташкил этилган. Унинг экспозициясида Қўқоннинг ноёб амалий санъати намуналари намойиш этилади. Масжиднинг ўзи эса Марказий Осиёда ягона усулда 98 устунли очиқ айвон ва 99-устун сифатида қурилган минора билан уйғунлашган ноёб бино ҳисобланади.