Қозоғистонда Имом Мотуридийнинг ”Тавҳид китоби” нашр этилди

Қозоғистонда Имом Мотуридийнинг ”Тавҳид китоби” нашр этилди

 deytjfjkrfuykdfhjdghsergsrgs.jpg

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси ва Туркия Республикаси диний бошқармасининг ўзаро ҳамкорлиги натижаси сифатида юза келган ушбу китоб Марказий Осиё тарихида биринчи маротаба таржима қилиниб, нашр этилди.

 

Қозоғистон мусулмонлари диний идорасида бўлиб ўтган тақдимот маросимида диний идора раҳбарлари, уламолар, Туркиянинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Уфуқ Экижи, унинг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Ғолиб Акинлар иштирок этди.

 

“Ушбу китоб туркий давлатлар мусулмонлари цивилизацияси ва маънавий билимларининг шаклланиши тарихидаги энг муҳим манбалардан биридир. Китобда мусулмонлар мафкурасининг асосий хусусиятлари акс этган.  Шуни таъкидлаш керакки, “Тавҳид китоби” араб ва турк тилидаги нусхаларидан  биринчи маротаба қозоқ тилига таржима қилинди”, деган бош муфтий Наурузбай ҳожи Таганули.

 

Туркия элчиси Уфук Экижи имом ал-Мотуридий Марказий Осиёда туғилганлиги ва Ислом таълимотига катта ҳисса қўшганлигини айтиб, ушбу қимматли китоб Қозоғистон диний раҳбарлари учун фойдали бўлишига умид билдирди.