Қаршида Ўзбекистондаги биринчи заргарлик мактаби иш бошлади

Қаршида Ўзбекистондаги биринчи заргарлик мактаби иш бошлади

ykryeryeoaeglanveryukpvkeroyky.jpg

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида республикада биринчи заргарлик мактаби ва «Одина» ҳунармандлар маркази иш бошлади.

Қарши шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати қайд этишича, ушбу марказда 13 та ҳужра ташкил этилиб, уларда заргарлик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик, соатсозлик, миллий либослар тикиш ва гилам тўқиш ишлари билан шуғулланувчи ҳунармандлар иш бошлаган. Шу билан бирга, 20 та янги иш ўрни яратилган.

Бу ерда Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган заргарлик мактаби ҳам очилди. Хусусан, унда заргарликнинг Қорақалпоғистон - Хоразм, Бухоро - Самарқанд, Тошкент - Фарғона, Қашқадарё - Сурхондарё мактаби намуналари ёшларга ўргатилади.