Ислом молиясида Вақф тушунчаси

Ислом молиясида Вақф тушунчаси

ykrvkervenovoyukpyukryryko.jpg

«Вақф» сўзи луғатда «тўхтатиш», «тутиб қолиш» маъносини англатади. Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи белгилаган/кўрсатган шаръий мақсад учун сарф қилинади ва савоби вақф қилувчига бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос қолдирилмайди.

 

Вақф саҳиҳ бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:

 

Вақф қилаётган киши тасарруфга лаёқатли киши бўлиши, яъни балоғатга етган, оқил инсон (ақли-ҳуши жойида) бўлиши лозим;

 

Вақф қилинаётган нарса асли сақланиб қолган ҳолда, давомли фойда олиб туриладиган нарса бўлиши керак. Фойдаланиш билан тамом бўлиб қоладиган нарсани, масалан, таомни ёки ёқилғини вақф қилиш дуруст бўлмайди;

 

Вақф қилинаётган нарса тайин (аниқ) бўлиши лозим. Тайин бўлмаган (ноаниқ) нарсани вақф қилиш дуруст эмас. Яъни, масалан: «уйларимдан бирини вақф қилдим» деса, айнан қайси уйни айтмагани учун мавҳумлик вужудга келади;

 

Вақф яхшилик ишлари учун бўлиши шарт. Чунки, ундан мурод – Аллоҳ таолога қурбат (яқинлик) ҳосил қилишдир. Масжидлар, кўприклар қуриш, сув чиқариш, илмий китоблар чоп этиш каби ишлар шулар жумласидандир. Яхшилик саналмайдиган ношарий ишларга, масалан бутхоналар қуриш, куфр китобларни нашр қилиш, мозорларга чироқ ва шамлар ёқишга қаратилган ёки шу ишларни қилувчи хизматчиларга бирор нимани вақф қилиш кабилар вақф ҳисобланмайди. Чунки, бундай ишлар маъсият, ширк ва куфрга ёрдам бериш бўлади.