Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази китоблари кўргазмаси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази китоблари  кўргазмаси

yverevnoanvolkrukrpukyrp.jpg

Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йил 5-9 апрель кунлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Фанлар академияси, МТРК, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида бутун юртимиз бўйлаб “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда.

venovalvovevkorkyeo.jpg

Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида ҳафталик доирасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Нашрлар бўлими ходимлари муассаса томонидан нашр этилган янги китоблар кўргазмаси  ҳам ўтказилди.

 

Тадбирда иштирокчилар ўртасида “Ўқиган энг яхши асарингиз қайси?” мавзуида сўровнома ўтказилди. Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра музейи ҳамкорлигида “Санъат оламига саёҳат” кўчма кўргазмаси ташкил қилинди.

vykeraeolanlvaenorvkervrvyker.jpg

Ҳафталик доирасида, шунингдек, “Энг яхши китобхон оила” танлови, “Севган кутубхонамга китоб тақдим этаман” акцияси, турли ижодий кечалар, илмий ва бадиий адабиётлар тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Матбуот хизмати