“Хоразм фахри”

“Хоразм фахри”

drthdtrjshsrgsrhgshsjserge.jpg

Арабшунос олим, шоир, ёзувчи ва имом Абдулқосим Маҳмуд ибн Умар ибн Ахмад Жаруллоҳ Замахшарий Хоразм илм-фан ва маданиятини дунёга танитган буюк сиймодир.

 

Замахшарий “Араб ва ғайри араблар устози”, “Хоразм фахри” каби шарафли номлар билан улуғланган. У кўп асарларини Маккада ёзганлиги учун “Жоруллоҳ” (“Аллоҳнинг қўшниси”) деган шарафли номга муяссар бўлади.

 

Замахшарий араб грамматикаси, луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, география, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид 50 дан ортиқ асарлар яратган. Уларнинг аксарияти бизгача етиб келган. Замахшарийнинг “Ал-Муфассал” (“Грамматика бўйича муфассал китоб”) асари араб тили наҳву сарфини ўрганишда йирик қўлланма сифатида азалдан Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам шуҳрат топган. Шом (Сурия) ҳокими Музаффариддин Мусо кимдаким Замахшарийнинг ушбу асарини ёд олса, унга 5 минг кумуш танга ва сарупо совға қилишни ваъда берган. Бир қанча кишилар асарни ёд олиб, мукофотга сазовор бўлишган.

srthstjhshsegsrhdtjsrgaewfew.jpg

Замахшарийнинг “Ал-Кашшоф” асари Қуръон тафсирига бағишланган. Дунёнинг турли қўлёзма хазиналарида “Ал-Кашшоф”нинг 100 га яқин қўлёзмалари ва асарнинг ўзига битилган 20 дан ортиқ шарҳ ва ҳошиялар мавжуд. Қоҳирадаги машҳур Ал-Азҳар дорилфунунининг талабалари ҳам бошқа тафсирлар билан бир қаторда

 

Замахшарийнинг ушбу асари асосида Қуръон ўрганадилар.