Халқаро ҳунармандчилик фестивали танлови

Халқаро ҳунармандчилик фестивали танлови

yervkeorenovnlykryukykrk.jpg

Ўзбекистон “Ҳунармандлар” уюшмаси 2021 йил 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган II Халқаро ҳунармандчилик фестивали шиорини ишлаб чиқиш учун танлов эълон қилди.

 

Ижодий танловда профессионал ёзувчи, шоир, журналистлар билан бир қаторда жисмоний шахслар (фрилансерлар, ҳунармандлар, талабалар ва ҳоказолар) ҳам иштирок этиши мумкин.

 

Шиорнинг ўзига хос версиясини ишлаб чиқинг ва таърифини қисқача баён этинг. Шиор лойиҳаси Фестивалнинг моҳиятини ёритиб берувчи рамзий хусусиятларга, бетакрор бадиий ечимга, бадиий ғоянинг изчиллигига эга бўлиши,фестиваль мавзусига мослиги, шиор халқ амалий санъати ҳунармандчиликни ифодалаши, Учинчи Ренессанс даврига қадам қўяётган давлат  деб эътироф этилган бугунги Ўзбекистоннинг янгича тараққиёт даврини қамраб олиши ҳамда II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини тараннум этган бўлиши керак.

 

Ижодий танловнинг мукофот фонди: биринчи ўрин учун бериладиган бир марталик мукофот пули 5 000 000 (беш миллион) сўмни ташкил этади.

 

Танловга тақдим қилинган материаллар  2021 йил 14 март соат 14.00 га қадар қабул қилинади.

 

2021йилнинг 15 май куни ғолиб эълон килинади ва унинг шиори фестиваль шиорига айланади.