Ёш томошабинлар театри жамоаси мукофотланди
Ёш томошабинлар театри жамоаси мукофотланди
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри жамоаси Россиянинг Элиста шаҳрида ўтказилаётган “Кееда” IV халқаро болалар театрлари фестивалида мукофотланди. Ўзбек театри жамоасини махсус диплом ва статуэтка билан тақдирланди.
Фестивалда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Искандарова томонидан саҳналаштирилган “Муха-Сокотуха” мюзикл спектакли намойиш этилди.
Қалмиқ Республикаси Маданият вазирлиги санъат бўлими бошлиғи Наталья Гаданова ижодий жамоага миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Россия Федерацияси Театр арбоблари уюшмаси ҳудудий бўлим бошлиғи Сергей Бурлаченко ҳам жамоага фестивалдаги иштирок учун миннатдорлик билдирди.