Eron Islom Respublikasi tashqi ishlar vaziri Husayn Amir Abdullahiyon boshchiligidagi delegatsiya.

Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишида иштирок этган Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён бошчилигидаги делегация бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрди. Марказ лойиҳаси ва концепцияси билан танишган олий мартабали меҳмон унга юқори баҳо берди.

photo2023-01-2709-08-51.jpg

photo2023-01-2709-08-52.jpgphoto2023-01-2709-08-55.jpgphoto2023-01-2709-08-50.jpg

Эрон Ташқи ишлар вазири бошқа соҳаларда бўлгани каби илмий тадқиқотлар масалаларида ҳам Ислом цивилизацияси  ва Эрондаги турдош илмий марказлар ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатилишига умид билдирди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Теҳрон миллий кутубхонаси билан 2018 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келяпти.