Ер шаклидаги уй

Ер шаклидаги уй

ykerevnonvelvyldnylnevlevrey.jpg

Ер – барчанинг умумий уйи. Бу борада баҳслашишнинг ҳожати йўқ, кимдир эса аллақачон буни амалда кўрсатишга улгурган. Масалан, араб шайхи Хамад ал-Нахайян. Унинг оиласи БААдаги Абу-Даби амирлигини бошқаради. 1990 йилларда у ўзининг Ер кўринишидаги кўчма уйини қурди. Уйнинг хусусиятлари ҳам прототип каби думалоқ ва қитъаларга бўлинган.

Уйнинг ўлчами 20 метр кенгликда бўлиб, баландлиги 12 метрни ташкил этади. Кичрайтирилган Ер-уйнинг ичида тўртта ётоқхона ва олтита ҳаммом мавжуд. Уй тўрт қаватдан иборат. Хамад одатда саҳрога кўп саёҳат қилгани туфайли ушбу уйни қурган эди. Ҳозирда кўчма уй ҳеч қаерга бормайди. Уни Абу-Даби амирлигидаги миллий автомобиллар музейида кўриш мумкин.

Хамаднинг ушбу уйи ҳаттоки Гиннеснинг рекордлар китобига ҳам киритилган. Ер-уй дунёдаги энг ноёб иншоотлардан бири деб топилган. Шайх пул ва тасаввурга эга ҳар бир кишида бу каби лойиҳа мавжуд, деб ҳисоблайди.

Айтганча, Ер-уй Хамаднинг ягона ғаройиб уйи эмас. Унинг икки қаватли тиркама уйи ҳам бор. Бундан ташқари, Хамадда турли рангдаги қимматбаҳо машиналар гаражи мавжуд. Шунингдек, ал-Футаиси оролида ўз исмини улкан километр ҳарфларда ёздирган ва қумда кўринмай қолмаслиги учун атрофи тўсиб қўйилган. Ёзувни юқоридан аниқ кўриш мумкин.

vaglalvkryukpfcupauykrpkyerkve.jpg