Динлараро бағрикенглик

Динлараро бағрикенглик

 

 vayvapyvayv.jpg

Бухорода Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан “Динлараро ва бир дин ичидаги бағрикенглик масалалари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари, диний конфессиялар вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Бугунги кунда республикамизда 16 та ноисломий конфессияга мансуб ташкилот эмин-эркин фаолият олиб бораётгани ҳам бунинг амалий ифодасидир.

Семинар-тренингда “Дунёвий давлатда диний ташкилотларнинг фаолият юритиш масалалари, муаммолар ва уларнинг ечимлари”, “Динлараро ва бир дин ичидаги муносабатлар”, “Ўзбекистонда динлараро ва бир дин ичидаги бағрикенглик ҳамда тинч-тотув яшашликни мустаҳкамлаш масалалари”, “Журналистларнинг диний конфессия вакиллари билан ўзаро муносабати: воқелик, стереотиплар” мавзуларида тақдимотлар ва муҳокамалар бўлиб ўтди.

Тадбир қатнашчилари диний ташкилотларда бўлиб, у ерда яратилган имкониятлар билан =ам танишди.