“Чоклардаги мерос”

 

“Чоклардаги мерос”

 yaepryepryavpr.jpg

                17 март куни Озарбайжон пойтахтидаги Ҳайдар Алиев марказида “Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъанаси бўйлаб саёҳат” номли кўргазма иш бошлайди. Намойиш буюмлари сифатида музейларимиз сара тўпламларида сақланаётган 148 безакли амалий санъат намунаси тақдим этилади.

         Юртимизнинг ХIХ аср охири-ХХ аср бошидаги маданий, тарихий мероси ва халқ либослари намойишга қўйилган тадбир доирасида 16-17 март кунлари Озарбайжон давлат академик мусиқали театри саҳнасида илк бор “Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси” балет-спектакли ҳам ижро этилади.

         Кўргазма 2024 йил 1 июлга қадар давом этади.