Буюкларни етиштирган буюк маскан

Буюкларни етиштирган буюк маскан

dyjdyktdytksdfaserawefsergegr.jpg

           Мир Араб мадрасаси диний ходимлар таёрлайдиган машҳур ягона ўқув маркази бўлган. Мадраса қурилганидан бошлаб Мир Араб (араб мулки) номи билан фаолият юритган. Мавроуннаҳрда исломий илмларни талабаларга етказиб берадиган ягона олий таълим муассаси бўлган. Мадраса 1536 йилда қуриб битказилган.

Бино ўзбек меъморчилигига тегишли бўлган форс лойҳаси асосида қурилган ягона мадраса ҳисобланади. Унинг муҳим жиҳатларидан бири бу мадрасанинг  хоналари Қуръон сураларига мослаб 114 та қилиб қурилганидир.

Мадраса 1993 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Мадрасанинг номи уни қурдирган Абдуллоҳ ал-Яманий шарафига Мир араб деб қўйилган. У зот Бухоро амири Амир Убайдуллоҳнинг руҳий тарбия борасидаги устози ва аскарларига қўмондон бўлган. Бу зотнинг қабрлари ўзлари қурдирган мазкур мадрасанинг кираверишдаги чап томон ҳужрада.

Мир Араб мадрасасида ҳозирда 100 дан зиёд талабалар таҳсил олмоқда. Ўқиш мудатти 4 йил бўлиб, талабалар 11-синфдан кейин ёки ўрта махсус билим юртларини тамомлагандан сўнг қабул қилинади.

Мир Араб битирувчилари орасида  таниқли уламолардан Россия муфтийлари раиси Равил Гайнуддин, Кавказ мусулмонлари қозиси Оллоҳшукур Пошшозода, биринчи Қозоқистон муфтийси, Қуръон маъноларини қозоқ тилига таржима қилган Ратбек Нисанбаев, Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмад Қодиров, Россия мусулмонлари бошқаруви раҳбари Талгат Тажутддин, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари муфтийси Усмонхон Алимов, Шимолий Кавказ мусулмонлари раҳбари Исмоил Бердиев, Россия мусулмонлари диний идорасининг Осиё қисми раҳбари Нафигулу Аширов ва бошқа нуфузли уламолар бор.