Безак лойиҳалари тақдимоти

Безак лойиҳалари тақдимоти

5454.jpg

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази  қурилишида бинонинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича уста ва хунармандлар иштирокида мувофиқлаштирувчи  гуруҳнинг навбатдаги йиғилишида уста ҳунармандларнинг ёғоч ўймакорлиги, керамика, кошинкор, наққошлик безаклари  ҳамда панжара ишлари лойиҳаларининг эскиз вариантлари тақдимоти бўлиб ўтди.

         Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб,  қурилишнинг бориши билан танишганида “Бу марказ асрлар давомида халқимизга хизмат қилади, унинг ҳар бир нақши тарихга муҳрланади. Шунинг учун марказнинг безаги, маъно-мазмуни исломий ва илмий жиҳатдан асосланган, чуқур ўйланган бўлиши 

керак. Одамлар ҳам ўқиб, илм оладиган, ҳам юракдан ҳис қиладиган муҳит яратиш зарур», деб кўрсатма берган.

Ислом цивилизацияси маркази биносининг ташқи ва ички пештоқлари, гумбаз ости айланаси ва деворлари энг нафис нақшлар билан безатилади. Дизайнда  юқори даражали нафисликда жойлаштириладиган ёзувларнинг матни учун Қуръон ва ҳадислар,  буюк алломаларимиз,   ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшган ва ислом дунёсида эътироф этилган уламолар ва олимларнинг ҳикматли сўзлари ва ўгитларидан фойдаланишга келишиб олинган.

Мувофиқлаштирувчи  гуруҳ йиғилишида Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиги Т.Қўзиев, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиринг компаниясининг бош мутахассиси Ш.Қосимов Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази биносининг ташқи ва ички безаклари мамлакатимиз меъморлари, усталари ва ҳунармандларининг юксак  маҳоратини намойиш этиши зарурлиги, шунинг учун лойиҳ эскизларини янада мукаммаллаштириш бўйича ўз фикр- мулоҳазаларини билдиришди.

54545454.jpg

343434.jpg

767676.jpg