Аждодларимизнинг хориждаги ёзма меросларига оид китоб тақдимоти

Аждодларимизнинг хориждаги ёзма меросларига оид китоб тақдимоти

 akpekvrvkrvyoryurkyukroyoyu.jpg

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази томонидан “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри. Том 1.” илмий тадқиқоти нашрдан чиқарилган эди.

Маданият вазирлигида мазкур китобнинг тақдимоти ўтказилди. Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров ва бошқалар мамлакатимизда миллий меросимизни ўрганиш борасидаги ишлар қамрови тобора кенгайганини таъкидлади. 

 

Улуғ аллома ва мутафаккирларимизнинг хорижда сақланаётган қўлёзма асарлари илмий тавсиф этилиши, аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш ва халқимизга ҳамда жаҳон аҳлига етказиш борасидаги ишлар кейинги йилларда тобора кенгайиб бораётгани эътиборга моликдир.

 

Мазкур китоб Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази фаолиятининг ўзига хос амалий натижаларидан биридир. Унда аждодларимизнинг хориждаги ёзма мероси жамланган ва қарийб 500 бет ҳажмда чоп этилган. 

 

Эътиборли жиҳати, бугунги кунда марказда тайёрланаётган электрон реестр учун 8 мингдан зиёд маданий бойлик тўпланган бўлиб, уларнинг 44 фоизини алломаларимизнинг қўлёзма асарлари ташкил этади. 

vneovkeryukpyukrpvvekovkeo.jpg

Биринчи томга киритилган 1001 та илмий тавсиф қўлёзма асарларга оид жамланган маълумотларнинг учдан бир қисмини қамраб олган.Реестрнинг навбатдаги томлари ҳам нашрга тайёрланмоқда.