Алишер Навоий девонининг ноёб қўлёзмаси

Алишер Навоий девонининг ноёб қўлёзмаси

 

rcykeryaryaer.jpg

“Алишер Навоий изидан” халқаро илмий экспедицияси аъзоларининг Эрон Ислом Республикасига сафари  давомида олимлар Теҳрон шаҳрида жойлашган Эрон Миллий кутубхонасида

Алишер Навоий шеърларидан тузилган дастлабки девон – “Бадоеъ ул-бидоя”нинг 1501 йили кўчирилган қўлёзмаси сақланаишт аиқланцди. Мазкур қўлёзма 2021 йилда ўзбек олими доктор Саидбек Болтабоев томонидан аниқланиб, навоийшуносликка маълум қилинган эди. Ҳозирга қадар фанга “Бадоеъ ул-бидоя” нинг саккиз нусхаси маълум бўлиб, бу девон Навоий умргузаронлиги вақтида кўчирилган саккизинчиси эканлиги билан аҳамиятли. 

         Бунинг устига, ҳозирга қадар мазкур қўлёзма таркиби илм аҳлига яхши маълум эмас. Айни девон таркибидаги шеърлар билан батафсил танишиш навоийшунослик учун янги хулосаларга олиб келиши мумкин.

Ўзбекистонлик олимлар Эрон Миллий кутубхонаси раҳбарияти билан учрашув чоғида мазкур қўлёзма билан танишиш ниятида эканлигини билдиргач, кутубхона қўлёзмалар фондидаги Алишер Навоий девонининг аслияти билан танишиш имкони берилди. Сўнг олимларимиз мазкур қўлёзманинг факсимилесини тайёрлаш ва нашр қилиш ишларини амалга ошириш ниятида эканлигини маълум қилди. Кутубхона вакиллари эса бу фикрни қўллаб-қувватлаб, шу каби нашрлар ўзаро маданий алоқаларни янада кучайтириши ва бундан мамнун эканликларини таъкидлашди.