Афғонистонлик уламолар ташрифи

Афғонистонлик уламолар ташрифи

seryhsdrthserhserhsearghser.jpg

Самарқандда  бўлиб ўтган “Имом Бухорий меросининг ўзига хос хусусиятлари ва бугунги кундаги тарбиявий аҳамияти” мавзусида халқаро анжуманда иштирок этган  Афғонистон Ислом Республикаси Иршод, ҳаж ва вақф ишлари вазири Қосим Халимий бошчилигидаги  уламолар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси  марказига ташриф буюришди.

 

Меҳмонларга Маркази маъмурияти масъуллари бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик, жумладан пардозлаш-безак ишлари, Марказ мажмуаси таркибидаги бўлажак музей, ноёб қўлёзма ва асарлар кутубхонаси,  Ислом академияси магистрантларини тайёрлаш илм даргохи ғақида батафсил маълумотлар берилди.

 

Афғонистонлик уламоларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси  маркази биносининг миллий-шарқона усулда бунёд этилаётганлиги, безак ишлари бевосита халқ амалий санъати усталари томонидан амалга оширилаётганлиги катта таассурот қолдирди.

 

Уламолар Марказда  Ўзбекистондаги Ислом ўқитувчи ва талабалари билан мулоқот қилишди.

dthdtrhjserghsaegaweghesr.jpg

Меҳмонлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси  марказини бунёд этишга  ўз ҳиссаларини қўшишга тайёрликларини маълум қилдилар.    Хусусан, Қосим Халимий бинонинг безак ишларида ноёб тошлар қаторида аксарият Афғонистонда учрайдиган ноёб қимматбахо  ложувард тошини ишлатиш бўйича  маслаҳат берди. Шунингдек, Марказни кўкаламзорлашьтириш доирасида ушбу муҳташам мажмуа атрофида ноёб афғон мева кўчатларини тақдим этиш ҳам  таклиф қилинди.

Х.Шукуров

djhsdthergawefgewrgerstherg.jpg