Аёл борки, олам мунаввар

Аёл борки, олам мунаввар

 

 fkfukafkapfuk.jpg

 

         8 март – Халқаро зотин-қизлар куни қутлуғ байрам, у доимо орзиқиб, катта қувонч ва ҳаяжон билан кутиб олинади.

Бизнинг ҳар биримиз бу байрам санасини чексиз миннатдорлик ҳисси билан Яратганнинг буюк мўжизаси бўлган аёл зотига – меҳрибон оналаримиз, қадрли опа-сингилларимиз, лобар қизларимиз шаънига энг гўзал сўзларни айтамиз.

Аёлларимиз Янги  Ўзбекистонни барпо этишда, Учинчи Ренессанс бунёдкори бўлган ёш авлодни тарбиялашда буюк мураббийлик фазилатларингизга намойиў этиб келмоқдалар.

Ватанимиз ва халқимиз олдидаги муносиб хизматлари учун аёлларимиздан 17 нафари энг олий мукофот – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Хотин-қизларимиз орасида 5 нафар академик, олий таълим муассасаларининг ўзида 700 нафардан зиёд фан доктори, қарийб 3 минг нафар фан номзоди, шунингдек, “Ўзбекистон халқ шоири”, “Халқ артисти”, “Халқ ўқитувчиси” ва бошқа фахрий унвонларга сазовор бўлган кўплаб аёлларимиз бор. Бу жонкуяр опа-сингилларимизни Янги Ўзбекистоннинг олтин фондидир.

Дирекциямизнинг барча аёлларига мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларига файз-у барака тилаймиз.

Қутлуғ байрамингиз муборак бўлсин!

 

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий,

маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш,

реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси