Ҳадис илми мактабида саёҳат

Ҳадис илми мактабида саёҳат

anonalaeolvkeovkeoanlaelva.jpg

Самарқанд вилояти “Янги авлод” илм-фан, инновация ва тараққиёт марказининг ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари Ҳадис илми мактабига ташриф буюришди.

 

Ҳадис илми мактаби бўлим бошлиғи Ж.Акрамов меҳмонларга мазкур ўқув даргоҳини ташкил этишдан кўзда тутилган мақсад ва келажакда ундан кутилаётган натижалар ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек у  мактабда талабаларни ўқишга қабул қилиш тизими ва мутахассислик ўқув режасидаги фанлар ҳамда ўқув адабиётлари таркиби, шунингдек  ўқитишда қўлланиладиган замонавий методлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди.

 

Марказ ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари таълим муассасасида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ўқитувчи ва талабалар учун яратиб берилган шарт-шароитни кўздан кечиришди. Шу асно мамлакатимизда кейинги йиллар мобайнида буюк алломаларимизнинг илмий меросларини ўрганиш борасида мисли кўрилмаган эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилаётганига Ҳадис илми мактаби мисолида амин бўлдилар. Ҳадис илми мактабига қилинган сайёҳат уларда унитилмас таассурот қолдирди.

venoalpnlaveglsrsdrpbanvkek.jpg