“Вақф” фонди Рамазон ойи олдидан Сирдарёда хайрия тадбири ўтказди

“Вақф” фонди Рамазон ойи олдидан Сирдарёда хайрия тадбири ўтказди

strhsdrtjstasgaegaergerg.jpg

Рўзаи рамазон ойи бошланиши арафасида “Вақф” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилоятидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, оиласида нигоронлиги бор, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” рўйхатидаги фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказди.

 

Тадбир давомида “Вақф” хайрия жамоат фонди вакиллари, вилоят ҳокимлиги, вилоят имом хатиблари фуқароларга мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, самараси, бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш ва шукроналик ҳисси билан яшаш, коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш, рўзанинг инсон саломатлигига фойдаси, кимларга рўза тутиш фарз қилингани ва кимлар рўза тутмаслиги мумкинлиги хусусида атрофлича тушунчалар берди.

 

– Ушбу хайрия тадбири давомида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари ташкил этилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўнгли ўксик, ўзгалар қаровига муҳтож, эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олинди, – дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти филиали раҳбари Ибодулла ҳожи Азизуллаев. – Вилоятимиздаги ҳар бир туман ва шаҳар имом хатиблари бошчилигида тадбир ташкилотчилари эҳсонларни уйма-уй юриб, юртдошларимизга етказиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Шу каби хайрия тадбирини яна Рамазон ҳайити арафасида ташкил этишни режалаштирганмиз.

stdtjsghsergsergasegwfaewgerg.jpg

Мазкур хайрия тадбири доирасида жами 200 нафар эҳтиёжманд оилага 60 миллион сўмлик 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. 

 

ЎзА