Туркистон Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарлари рўйхатига расман қабул қилинди

Туркистон Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарлари рўйхатига расман қабул қилинди

dymfkfdyjdrtjhshserhg.jpg

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарлари рўйхатига расман қабул қилинди. Шу муносабат билан ташкилотнинг ўнинчи юбилей анжумани туркий оламнинг маънавий пойтахти мақомини олган Туркистон шаҳрида ўтказилди.

 

Бутунжаҳон мероси шаҳарлари  ташкилоти 1993 йили 8 сентябрда Фес шаҳрида (Марокаш) ташкил этилган эди. Ташкилот Бутунжаҳон мероси рўйхатига кирувчи объектини шаҳар бошқаришига алоқадор барча масалалар бўйича жамоавий кенгаш бўлиб ҳисобланади ва ўз ҳудудида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган 300 дан зиёд шаҳарлар билан алоқа боғлайди. Мазкур шаҳарларнинг барчасида жами 164 миллиондан зиёд киши истиқомат қилади.

 

Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов тадбирнинг аҳамиятига тўхталар экан, мазкур анжуманга қизиқиш билдирган ва иштирок этган дунё мамлакатларининг Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарлари рўйхатига кирган давлатлар вакилларига миннатдорчилик билдирди.

 

Анжуманда тарихий ва маданий қадриятларни сақлаш бўйича илғор тажрибага эга бўлган Эрон, Россия, Сербия, Туркия, Полша, Юнонистон, Индонезия, Германия, Марокаш, Албания, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Хитой каби 23 мамлакатдан 50дан зиёд шаҳар вакиллари иштирок этди.

gilfgykfyjdhdthdhtrgdrth.jpg

Онлайн анжуман доирасида қадимий мерос ва маданиятни асраб-авайлаш, сайёҳликни ривожлантириш, шаҳарни ободонлаштириш, янги иншоотлар қурилиши шароитида унинг тарихий жозибадорлигини сақлаб қолиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Тадбир якунида, Евроосиё Бутунжаҳон мероси шаҳарлари ташкилотининг ўнинчи Халқаро конференциясининг декларацияси қабул қилинди.