Туризм дунёсини ўзгартириб юборадиган саккизта ихтиро

Туризм дунёсини ўзгартириб юборадиган саккизта ихтиро

yenoyurpfuapfcuauauca.jpg

Исроил компанияси сайёҳлик соҳасининг хавфсиз ва самарали ишлашига ёрдам берадиган янги маҳсулот ва технологияни ишлаб чиқмоқда, деб маълум қилди мамлакат туризм вазирлиги матбуот хизмати.

 

Тез аниқлайди

 

Исроил мудофаа вазирлигининг мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари бўйича бошқармаси коронавирусга чалинган беморни бир дақиқада аниқлаб берадиган технологияни ишлаб чиқмоқда. Унинг ёрдамида вирус ташувчи бемор аэропортга келмасдан бурун аниқланади. Кимнинг тести ижобий чиқча, у самолётга чиқарилмайди.

 

Вирус ҳидини сезадиган сунъий бурун

 

Исроил компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган ушбу сунъий бурун коронавирус ташувчининг молекулаларини аниқлайди. Ушбу қурилманинг жамоат жойларига ўрнатилиши у ер қанчалик хавфсиз эканини кўрсатади.

 

Ақлли робот

 

Ушбу робот аллақачон касалхоналарда синовдан ўтказилмоқда. У тиббиёт муассасаларида коронавирус билан оғриган беморларни даволаётган шифокорларнинг бир қисмини ўрнини босишга мўлжалланган. Мазкур технологиядан шунингдек, аэропорт ва меҳмонхоналарда рўйхатдан ўтказиш вақтида ва хавфсизликни текширишда ҳам фойдаланса бўлади.

 

Узоқ вақт тақиб юрса бўладиган ниқоб

 

Авиайўловчиларга парвоз бошлангандан то тугагунча ниқоб тақиб юриш мажбурий бўлиши, шубҳасиз. Агар парвоз ўн соат ва ундан кўп вақтга чўзилса, бу анчайин қийин бўлади. Исроилда, парвоз вақтида осон нафас оладиган ниқоб ихтиро қилинди. Ҳозирча ундан касалхоналарда синов тариқасида фойдаланилмоқда ва тиббиёт ходимларига қийналмасдан ишлашга ёрдам бермоқда.

 

Тепловизорлар

 

Жамоат жойларда коронавирус ташувчини аниқлаш усулларининг бири бу тананинг иссиқлигини текширишдир. Навбатдаги технологик ечим ҳозирча ишланма ҳолатида турибди ва у одамлар катта гуруҳда тўпланиб турганда ҳам бир вақтнинг ўзида танани тепловизиорли сканирлайди. Ушбу технологиядан исталган жойда, жумладан меҳмонхона остонасида, йўлакларда ва туристик диққатга сазовор жойларгача бўлган масофада ҳам фойдаланса бўлади.

 

Коронавирусга қарши ультрафиолетли нурлаш

 

Исроил тиббиёт марказида хоналарда коронавирусни махсус ультрафиолетли нурлаш ёрдамида йўқ қилишга муваффақ бўлинди. У одамга хонада узоқ вақт бўлса ҳам зиён етказмайди. Агар ихтиро меҳмонхона номерларида, хонадонларда, музей, ресторанлар каби жамоат жойларида қўлланилса, бу сайёҳларга туристик диққатга сазовор жойларни коронавирус юқтириб олишдан қўрқмай томоша қилиш имконини беради.

 

Мобил телефон камераси ёрдамида диагностика қилиш

 

Махсус илова юклатилиб, юракнинг маромида ишлашини, кислород (SpO2) га тўйинганини, нафас олиш оралиғи ва ақлий зўриқишни тест қилиш мумкин бўлади. Исроил туризм вазирлигининг аниқлик киритишича, ушбу технология касалликни камера ёрдамида узоғи билан икки дақиқада аниқлаб беради.