“Сирож солиҳ” жоме масжидининг очилди

“Сирож солиҳ” жоме масжидининг очилди

yervorvekoykrfyfkryukeoyoku.jpg

Тошкент шаҳрида янгидан қуриб битказилган “Сирож солиҳ” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмохон Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, уламолар ва намозхонлар иштирок этди.

 

2000 метр квадрат майдонида қурилган масжид лойиҳаси ўзига хослиги, миллий ва замонавий масжидларнинг услубларини ўзида акс эттиргани билан бошқа жомелардан ажралиб туради. Хонақоҳ ва пастки қисм жами 4000 намозхонни сиғдиришга мўлжалланган. Шунингдек, аёллар учун алоҳида таҳоратхона ва намозхона ўрин олган.

 

Масжид лойиҳасини “Etalon Projeсt” муассасаси ишлаб чиққан бўлиб, эклектика услубида, яъни, миллий ва замонавий услубларнинг ўзаро уйғунлиги асосида барпо этилган.

 

Асосий хонақоҳ ертўла қисми билан ҳисобланганда уч қаватдан иборат бўлиб, намозхонлар йилнинг ҳар бир фаслида юқори даражадаги шарт-шароитларни тақдим эта олади. Миноралар “Ҳарами шариф” минораларини эслатиб юборади. Шунингдек, анжуманлар зали, веб-сайт фаолияти учун алоҳида видеостудия масжид таркибидан ўрин олган.

yekrenlnagdlavoyukpykufcupfcupc.jpg

vekoanlaoyukryukrvkeovvryukuy.jpg