Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик

Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик

verovenovkeorykryukreoyurkyukr.jpg

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бугунги кунда мамлакатимизда фаолият юритаётган жами 147 та миллий маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда. Шундан 4 та миллий маданий марказ ва 2 та дўстлик жамияти 2020 йилда ташкил этилди.

 

Андижон, Фарғона, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва “Дўстлик уйлари” ташкил этилди.

 

Этномаданий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида 2020 йилда Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” дўстлик уйи, Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманидаги “Миллатлар дўстлиги” маданият саройи, Чиноз туманидаги “Эшонобод” маданият саройи, Дўстобод шаҳридаги қайта таъмирланган “Авлиё Покровская” аёллар монастри ҳамда Чирчиқ шаҳридаги “Авлиё Георгий” эркаклар монастри фойдаланишга топширилди

 

Гуманитар, маданий, маърифий ва ахборот соҳаларида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Дўстлик жамиятлари томонидан хорижий мамлакатлардаги ҳамкор ташкилотлар билан 21 та, шу жумладаг  Корея Республикаси, Россия, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Қозоғистон, Хитой, Болгария ва бошқа мамлакатлар  билан ҳамкорлик  меморандумлари имзоланди.

yknoanlvkeroyukrfycupyukryor.jpg