Имом-хатиблар билан очиқ мулоқот

Имом-хатиблар билан очиқ мулоқот

ccrvarioaelaeovkpyupaukpuy.jpg

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Сурхондарёга ташрифи давомида соҳада олиб борилаётган ишлар ва имом-хатиблар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда сўзга чиққан соҳа раҳбарлари томонидан тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди, ечими бўйича аниқ таклифлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда имом-хатиблар олдида турган муҳим вазифалар, иш фаолиятни янада такомиллаштириш ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда уларнинг ўрни каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Мулоқотда мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш ва шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Йиғилишда “Вақф” хайрия жамоат фондининг янги раҳбари Яҳё Абдураҳмонов иштирокчиларга таништирилди ва келгусида ҳамкорликда ишлаш юзасидан йўналишлар белгилаб олинди.