Фахрийлар марказ фаолияти билан танишди

Фахрийлар марказ фаолияти билан танишди

srtjhtydjfuykxdhdrthdrtdtryjdjtrthd.jpg

Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш Нуроний жамғармаси Республика Кенгаши, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзбекистон-кексалари эъзозланган юрт” мавзуидаги амалий конференция ташкил этилди.

 

Мазкур тадбирда узоқ йиллар халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилган ва бугунги кунда ҳам маҳаллаларимизда ижтимоий-маънавий соғлом муҳитни барқарорлаштиришда, ёшларимизга ўзларининг бой тажрибалари, панду насиҳатлари билан ўрнак бўлиб келаётган фидойи давлат ва жамоат арбоблари, нуронийлар вакиллари иштирок этди.

 

Конференция очилиш маросимида сўзга чиққанлар сўнгги йилларда юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, халқимизни эртага эмас, бугун бахтли яшаши йўлида қилинаётган ишлар, хусусан, кўп йиллик бой тажрибага эга бўлган фахрий нуронийларга қаратилаётган эътибор хусусида гапиришди.

 

Шундан сўнг, конференция дастуридан ўрин олган маърузалар тингланди. Хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев “Исломда кексалик масъулияти”, мавзуида маъруза қилди.

 fryjfjkdhsrghsergserghrthshtsrtg.jpg

Тадбир доирасида меҳмонлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди.

 

Меҳмонларга Марказ томонидан нашр этилган китоблар жамланмаси совға қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Матбуот хизмати